Флик «Барселона»дан январда ҳимоячи трансферини сўради
Шунингдек, Флик қанот ҳимоячилари билан боғлиқ вазиятдан ҳам хавотирда, шу боис трансфер бозорида эҳтимол, қанотда ҳам ўйнай оладиган марказий ҳимоячига устуворлик берилади. «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида 46 очко билан пешқадам бўлиб турибди.
Каталонияликлар Мадриднинг «Реал»идан (42), «Атлетико»дан (37) ва «Вильярреал»дан (35) олдинда. Яқинда матбуотда каталониялик гранднинг жорий қишда «арзонроқ» ҳимоячини трансфер қилиш нияти борлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
