«Челси» Семеньо учун курашга қўшилди
Лондон клуби 25 ёшли футболчини эҳтимолий трансфер қилиш бўйича маълумот сўраган. Аввалроқ матбуот Семеньони «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» каби клублар билан фаол боғлаган эди.
Семеньо ҳужумда уч позицияда — ҳар икки қанотда ва марказий ҳужумчи сифатида ўйнай олади. Футболчи ҳозир Премьер-лига тўпурарлар пойгасида 8 та гол билан учинчи ўринни бўлишиб турибди.
Transfermarkt мутахассислари Семеньони 65 миллион еврога баҳоламоқда.
