Никлас Фюллькруг «Милан» трансфери олдидан Миланга етиб келди
Журналист маълумотига кўра, томонлар келишувнинг барча тафсилотларини келишиб олган. Фюллькруг 2025/2026-йилги мавсум охиригача «россонери» сафига ижара асосида ўтади.
Шартномада футболчини сотиб олиш опцияси ҳам кўзда тутилади. Жорий мавсумда Никлас тўққизта учрашувда майдонга тушди, бироқ гол ёки ассист билан ажралиб турмади.
Transfermarkt мутахассислари футболчининг бозор қийматини саккиз миллион еврога баҳоламоқда.
