Немис клуби "Нюкасл" ҳужумчисини ижарага олмоқчи
Манбага кўра, футболчининг янги жамоаси Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби бўлиши мумкин. Томонлар келишувни январ ойидаги трансфер ойнасида расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Немис клуби ҳужумчини 2025/2026 йилги мавсум охиригача ижарага олади ва кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Осула ўтган йил ёзида "Нюкасл" сафига қўшилган.
Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йилда якунланади. Ҳужумчининг трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
