«Милан» январда Шкриньярни трансфер қилишни режалаштирмоқда
TransferFeed хабарига кўра, «Милан» Шкриньярни ўзининг асосий мақсади қилиб белгилаган. Бироқ трансфер эҳтимоли унчалик юқори эмас, чунки футболчи жамоа етакчиларидан бири ҳисобланади ва доимий равишда асосий таркибда майдонга тушмоқда.
У ҳам, клуб ҳам расмий таклиф келиб тушса, уни рад этиш ниятида. Жорий мавсумда 30 ёшли футболчи 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди, 1 та голли узатма берди ва 7 та огоҳлантириш олди.
Transfermarkt портали Шкриньярнинг бозор қийматини 11 миллион еврога баҳоламоқда.
