«Ливерпуль» Исакнинг жароҳати бўйича баёнот берди
Тиббий текширув тўпиқ бўғими шикастлангани ва у кичик болдир суяги синиши билан асоратлангани аниқлади. Шу сабабли швед ҳужумчига операция зарур бўлди.
Футболчининг майдонга қайтиш муддати ҳозирча аниқ айтилмади, бироқ аввалроқ тикланиш бир неча ой давом этиши мумкинлиги маълум қилинганди. Исак жорий мавсум бошида «Ньюкасл»дан «Ливерпуль»га 145 миллион евро эвазига ўтганди.
Ҳужумчи янги жамоаси сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
