Элдор Шомуродов трансфери: “Башакшеҳир” ва “Рома” ўртасидаги битим сирлари
Бундан ташқари, шартномада яна бир муҳим банд белгиланган: агар “Башакшеҳир” келажакда Элдорни бошқа клубга сотса, “Рома” бу трансфердан муайян фоизда улуш олади. Бу эса римликлар учун молиявий жиҳатдан манфаатли бўлиши мумкин.
Муттахассислар таъкидлашича, бу трансфер икки клуб ўртасидаги муносабатлар ва Элдорнинг халқаро майдондаги келажаги учун катта аҳамиятга эга. Ҳозирда “Башакшеҳир” жамоаси футболчининг иқтидорига ишонч билдириб, унга асосий таркибдан жой беришни режалаштирмоқда. Элдор учун эса бу янги имконият ва турк Суперлигасида ўзини кўрсатиш учун қўшимча мотивация бўлади.
Zamin.uz сайти халқаро трансферлар ва ўзбек футболчиларининг хориждаги фаолиятини ёритишда давом этади.
