Добавить новость
123ru.net
World News
Июль
2021

Лойиҳа: Давлат амалдорларига бизнес билан шуғулланиш қатъиян тақиқланади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Ўзбекистонда давлат харидлари ва манфаатлар тўқнашувига оид янги нормалар қонунчиликка киритилиши кутилмоқда. Бу – 23 июнь куни эълон қилинган президент фармони ва қарори лойиҳаларида кўзда тутилган. Унга кўра, 2022 йил 1 январга қадар “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Худди шу муддатда ҳукуматга киритиладиган бошқа бир қонун лойиҳасида эса давлат харидлари, солиқ имтиёзлари, ер ажратиш, давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарлик белгилаш назарда тутилади. 2021 йил 1 октябрга қадар, қуйидагиларга оид таклифлар Вазирлар Маҳкамасига юборилади: тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қатъиян тақиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимлари рўйхати; коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш; давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишини чеклаш. Давлат харидлари порталида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ хавфларнинг олдини олиш бўйича қуйидаги маълумотларни қайта ишловчи автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш мўлжалланмоқда: қатнашчининг давлат харидларидаги иштироки тарихи (маҳсулот, хизмат етказиб берувчининг илгари иштирок этган танловлари, бажарган ишлари); қатнашчининг бенефициарлари ҳақидаги маълумотлар; буюртмачи ва иштирокчи ўртасидаги эҳтимолий боғлиқликлар (қариндошлик, бирга таълим олганлик, меҳнат фаолияти ёки бизнес алоқалари ва бошқалар ҳақидаги маълумотлар). Автоматлаштирилган тизим орқали манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолларда, харид жараёнига даъвогарнинг иштироки автоматик чекланиши мумкин. Ўзбекистонда бенефициарлар реестрини юритиш ҳам мўлжалланмоқда. Бу борадаги таклифлар 2021 йил 1 ноябргача ҳукуматга киритилади. Бундан ташқари, давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали маълумотлари асосида давлат харидлари мониторингини юритиш ва унинг натижалари бўйича ҳар ойлик маълумотларни кейинги ойнинг 15-санасига қадар расмий веб-сайтда эълон қилиб бориш режалаштирилмоқда. Эълон қилиб бориладиган ҳар ойлик маълумотларни батафсил ўрганган ҳолда, кейинги ойнинг 30-санасига қадар манфаатлар тўқнашуви ёки коррупция аломатлари мавжудлиги бўйича хулоса ҳам веб-сайтларга жойлаштирилиши мумкин. Фармон лойиҳасида белгиланган таърифга кўра, манфаатлар тўқнашуви деганда “қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган лавозимни эгаллаб турган шахснинг бевосита ёки билвосита шахсий манфаати мансаб (хизмат) мажбуриятларини объектив ва холис бажаришига таъсир кўрсатувчи ёки шундай таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятлар” тушунилади. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлар ва уларнинг олдини олиш бўйича ўз вақтида чора кўрмаганларга жавобгарлик белгиланади. Коррупцияга қарши курашиш агентлигига манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатлар аниқланганда, шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатларни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколати берилади. 2021 йил 1 авгyстдан бошлаб, давлат харидлари соҳасида ўтказилаётган тендер (танлов)ларнинг натижалари мажбурий тарзда очиқ эълон қилиниши мумкин. Давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда акс эттирилиши лозим бўлган коррупцияга қарши шартлар ишлаб чиқилади, тендер (танлов) шаклида ўтказиладиган давлат харидларида ҳамкорларни текшириш тартиби белгиланади. Давлат харидлари порталида шикоятларни электрон юбориш мумкин бўлади. Уларни Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия кўриб чиқади.





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net