Хитой Коммунистик партиясининг юз йиллиги нишонланмоқда
Мазкур сана муносабати билан 1 июнь куни Пекиннинг бош майдони Тяньаньмэнга йиғилган халқ олдида нутқ сўзлаган Хитой раиси Си Цзиньпин Коммунистик партия раҳбарлиги остида мамлакат “буюк муваффақиятларга эришгани”ни айтди.
Си Цзиньпин ўз нутқида Хитой армиясининг жанговар тайёргарлигини янада кучайтиришга ваъда берди ҳамда Тайван Хитой ҳудуди эканини яна бир бор таъкидлади.
Тайван ороли 1949 йилда ўз ҳудудида Коммунистик партия устидан ғалаба қозонганидан сўнг Хитойдан ажралиб чиққан эди. Хитой шу кунгача орол мустақиллигини тан олган эмас.
Халқаро ҳамжамият Коммунистик партия раҳбарлиги остидаги Хитой ҳукуматини Шинжон-Уйғур мухториятида миллионлаб ўйғур ва бошқа мусулмон миллатларни таъқиб қилиб келатганликда ва геноцидда айбламоқда.
