Добавить новость
123ru.net
World News
Июль
2021

Ҳаага трибунали Милошевич сафдошларини 12 йилга қамашга ҳукм қилди

0
Ҳаага суди Сербия давлат хавфсизлик хизматининг икки собиқ раҳбарини 1990‑йилларда содир бўлган югослав урушларида ҳарбийлашган қаттол гуруҳларни бошқаришда айбдор деб топди ва уларни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.


Сербия давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Йовица Станишич ва унинг ўринбосари Франко Симатовичга нисбатан ҳукм 30 июнь куни чиқарилди.


70 ёшдаги Станишич ва 71 ёшдаги Симатович 1992 йилнинг апрель ойида Шамац шаҳри эгаллаб олингандан сўнг серб кучлари томонидан содир этилган қотиллик, депортация, мажбурий кўчириш ва таъқиб қилиш жиноятларига кўмаклашишда айбдор деб топилди. Бу иккисининг иши Ҳаага суди 1990 йилдаги Болқон урушлари бўйича кўриб чиққан сўнгги ишдир.


Станишич ва Симатович “кўрсатган амалий ёрдам жиноят содир этилишига катта таъсир кўрсатган. Иккиси Сербия давлат хавфсизлик хизмати махсус бўлинмаси аъзоларини ҳамда шамацлик маҳаллий сербларни шаҳарни эгаллаб олишда иштирок этиш учун ҳозирлаган ва сафарбар қилган”, дейилади суд эълон қилган баёнотда.


Айни дамда, суд Станишич ва Симатович собиқ Югославия парчаланишига олиб келган урушлар давомида Босния ва Герцеговина ҳамда Хорватиянинг бошқа шаҳар ва қишлоқларида содир этилган жиноятларда ҳам айбдор деб топиш учун етарли далил йўқлигини маълум қилган.


Айбланувчилар бир умрга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин эди. Станишич ва Симатовичга чиқарилган 12 йиллик қамоқ жазоси муддатидан улар бугунга қадар ўтаган муддат олиб ташланади.


Улар бошқарган ҳарбийлашган гуруҳлар орасида “Қизил беретлар” ва “Аркан йўлбарслари” деб номланган бўлинмалар бўлган. Иккала бўлинма ҳам юзлаб одамни ўлдирган.


Станишич ва Симатович иши 2009 йилдан 2013 йилгача БМТнинг Cобиқ Югославия бўйича халқаро трибунали томонидан кўриб чиқилганди. Ўша пайтда уларнинг иккиси ҳам далиллар етарли бўлмагани сабабли айбсиз деб топилди. Прокуратура томонидан топширилган апелляция аризаси 2015 йил декабрида қаноатлантирилди ва иш қайта кўриб чиқиш учун юборилди.


Ишни қайта кўриб чиқиш 2017 йилда бошланди. Якуний аргументларни Жиноят трибуналлари бўйича халқаро суд кўриб чиқди. 2017 йилда Cобиқ Югославия бўйича халқаро трибунал ҳамда Руанда геноцидини кўриб чиққан суд тарқатиб юборилганди.


Станишич ва Симатовичга қарши айблов хулосасида айтилишича, иккиси хорватлар, мусулмонлар ва бошқа сербларни қирғин қилган ҳарбийлашган серб гуруҳларини “уюштирган, таъминлаган, молиялаштирган, дастаклаган ва бошқарган”.


Айблов хулосасида “Қизил беретлар” ва “Аркан йўлбарслари” томонидан амалга оширилган ва ҳужжатлаштирилган қарийб йигирма ҳужумда камида 280 нафар одам ўлдирилгани қайд этилди.


1995 йилда Сребреница шаҳрида содир этилган қирғин қурбонлари учун адолатни ўрнатишга курашиб келаётган уюшмалардан бирининг президенти Мунира Субашичнинг айтишича, суд қарори “Босния қурбонларига нисбатан адолат ўрнатди”.


“Жабрланганларнинг ҳеч қачон кўнгли тўлмайди, аммо биргина Шамакда содир этилган жиноятлар учун бўлса ҳам, улар айбдор деб топилгани муҳимдир”, деди у маҳаллий телевидениега берган интервьюсида.


Суд вакили гаров эвазига озод қилинган Станишич ва Симатович ўтган ҳафта БМТнинг Ҳаагадаги ҳибсхонасига келганини билдирди.


Икковлон Сербиянинг собиқ президенти Слободан Милошевичнинг яқин шериклари бўлган. Милошевич 12 йиллик ҳукмронлиги даврида Словения, Хорватия, Босния ва Косоводаги урушларга аралашган.


Милошевич ҳам суд қилинган, аммо 2006 йилда ҳукм чиқарилишидан олдин вафот этган.





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net