ХТВ болалар бу йил президентдан қандай совғалар олишини маълум қилди
"Президент совғаси" таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар киритилган.
Қайд этилишича, "Президент совғаси" Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, вилоятига Uzbekistan Airways АЖ самолётлари орқали ва қолган вилоятларга автотранспорт воситалари орқали етказилади.
Президент номидан тайёрланган совғалар ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари етказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз 2020 йилги "Президент арчаси" тадбирлари COVID-2019 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади.
