Синоптиклар 2020 йил қандай об-ҳаво билан якунланиши ҳақида маълумот берди
Шу сабабли, декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунлари республика бўйича совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Меъёрдан 4-7 даражага паст бўлган ҳарорат ҳафта давомида сақланиб туради.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Тунги ҳарорат -3…-8, шимолда эса 10…-15 даражагача булади. Кундузги ҳарорат -2…+3 даражани ташкил қилади.
"27 декабрь, якшанба куни ёғиб ўтган қор бу йилги сўнгги қор эди, Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб оладилар", - дейилади хабарда.
