Баренц денгизида балиқчилар кемаси чўкди, 17 киши бедарак кетди
“Новости” агентлигининг Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар беришича, 17 балиқчини қидириш ишлари бошланган.
“Онега” балиқчилар кемасининг чўкаётгани ҳақидаги хабар 28 декабрь куни эрталаб етиб келган.
Балиқчиларни қутқариш амалиётига тўртта кема жалб қилинган. Улар балиқчи кема чўккан ҳудудга 3-6 соат давомида етиб боради.
