Қишда ўқувчиларга совуқ хоналарда таҳсил бераётган мактаблар устидан шикоят қилиш учун манзиллар берилди
Халқ таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган @maktab_uzedubot орқали шахсингизни кўрсатмаган ҳолда фарзандингиз таҳсил олаётган ёки ўзингиз фаолият юритадиган мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳақида маълумот беришингиз мумкин. Бу ҳақда ХТВ маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги Қарорига мувофиқ ҳудудлардаги мактабларни куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлашга маҳаллий ҳокимликлар жавобгар ҳисобланади.
Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штаблари:
- Қорақалпоғистон Рес: 61 222-95-13;
- Андижон вил: 74 228-26-27;
- Бухоро вил: 95 600-34-35;
- Жиззах вил: 72 222-08-68;
- Қашқадарё вил: 75 223-41-19;
- Навоий вил: 79 220-61-82;
- Наманган вил: 69 232-61-15;
- Самарқанд вил: 66 238-88-10;
- Сурхондарё вил: 76 227-35-55;
- Сирдарё вил: 67 225-4017;
- Тошкент вил: 71 231-65-73;
- Фарғона вил: 73 244-31-19;
- Хоразм вил: 62 228-11-52;
- Тошкент шаҳ: 71 237-08-01.