Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига ўртача 319 та мурожаат ва шикоят тўғри келади. Бироқ, бу мурожаатларнинг тақсимланиши ҳудудлар кесимида сезиларли даражада фарқ қилади. Тошкент шаҳри ҳар 10 минг аҳолига 535 та мурожаат билан етакчилик қилмоқда, ундан кейинги ўринларда Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари бормоқда. Хусусан, Деҳқонобод ва Миробод туманлари, шунингдек, Навоий, Оҳангарон ва Янгиер шаҳарларида мурожаатлар сони республика ўртача кўрсаткичидан икки баравар юқори. Читать дальше...