“Ливерпуль” Нунес учун 80 млн евро талаб қилмоқда
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нунес "Наполи"га ўтишни хоҳламоқда, деб Euro-football.ru хабар берди.
Италиянинг ушбу клуби уругвайлик футболчи учун "Ливерпуль" билан музокараларни қайта бошлади, деб хабар беради Il Mattino нашри. 26 ёшли футболчи "Серия А" чемпионлари сафини тўлдиришдан мамнун бўлар эди, бироқ "Ливерпуль" ҳали ҳам шартларни қабул қилмаяпти ва 75–80 миллион евро (тахминан 1,035–1,104 трлн сўм) талаб қилмоқда.
"Наполи" эса бундай юқори нархни тўлашга қодир эмас деб ҳисобланади. Читать дальше...
