Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст: Ислом Каримовни хушомадгўйлар йўлдан урган эди
Марҳум Ислом Каримов даврида президент матбуот котиби лавозимида ишлаган ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст “Турон24” агентлигига интервьюсида адабиётга доир масалалар билан бир қаторда ижтимоий-сиёсий муаммоларга ҳам эътибор қаратган (www.turon24.uz, 29 октябрь). Адиб, хусусан, жамиятда ҳамон қўрқув муҳити мавжудлигини таассуф ила қайд этган. “Биласизми, шўро давридан бошлаб жамиятни ҳадик билан яшашга ўргатиб қўйдик. Бу ҳадик ҳали кўнгилдан чиқиб кетгани йўқ. Ижтимоий-сиёсий пассивликни оқлайдиган ўзбек халқининг мақоллари кўп... Читать дальше...