БЎСТОНЛИҚ. “Мен – Шоҳсанам Шарипова, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Азадбаш” қишлоғи Беруний кўчаси 46-уйдан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм”га яшаш шароитим оғирлиги ва уй-жой зарурлиги ҳақида мактуб йўллаган эдим. Яқинда ўзим ҳақимда ёзилган “Sizdan Telegramга мурожаат қилган ST даракчиси уйли бўлди” деган хабарни ўқиб ҳайрон қолдим. Унда Бўстонлиқ туман прокуратураси бизнинг оилага 75 млн сўм маблағ эвазига уй олиб берилгани ва мурожаат қаноатлантирилгани ҳақида маълумот берибди. Иш ҳал бўлди, деб сизларга ёлғон айтишибди. Тўғри, ижара уйимга келиб вазиятни ўрганишди, аммо ҳали муаммони ҳал қилиб беришгани йўқ. Прокурор ёрдамчиси “ташаккурнома ёзиб беринг, қолганини ҳал қилиб бераман”, деган эди. Ҳокимият ходимлари эса ҳали ҳам пул ўтказиб беришмади. Ҳозир ижарада яшаётган уйимнинг эгаси бўшат деб талаб қилмоқда. Ёмғир ёққанида чакки ўтиб ётибди. Ҳокимлик вакилига ҳар куни қўнғироқ қилиб пулни ўтказиб беринглар, деб ялинаман. Аммо натижа йўқ. Ҳали ҳам ўғлим, синглим ва укаларим билан совуқда жон сақлаяпмиз”.
(Бу хабар Озодликка 20 январь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!