Умумхалқ хайрия ҳашари 18-19 август кунлари ўтказилади
Маҳаллий нашрларнинг билдиришича, умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.
“Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлар уларнинг ўз ташаббусига кўра Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ўтказилиши белгилаб қўйилди”, дейилади хабарда.
