Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди
![Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди](https://uznews.uz/upload/news/medium/%D0%B4%D0%B0%D0%B2%D1%80%D0%BE%D0%BD.jpg)
Рустам Холматовҳокимликдан кетди. Президент аввалроқ битта вазир ва битта ҳокимни ишдан олишини айтганди.
Даврон Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бу лавозимда ишлаб келган Рустам Холматов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Даврон Ҳидоятов 2018 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилганди.
Кеча,Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазириДилмурод Набиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди.