Тошкентда 70 нафар фуқарога хонадон олиб беришни ваъда қилган фирибгар $153 мингни қўлга киритди
У ўзини Учтепа тумани ҳокимлигида ишловчи ходим сифатида таништириб, фуқароларнинг ишончига кирган.
Ўзини Учтепа тумани ҳокимлигида ишлашини айтиб, Сергели туманидаги қурилаётган кўп қаватли уйлардан иккита хонадон олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
У фуқарога ўз хизмати эвази учун $2 минг сўраган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи ушбу маблағни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давомида аниқланишича, мазкур шахс бугунгача 70 нафар фуқарони кўп қаватли уйлардан хонадонлар олиб беришига ишонтириб, $153 мингни қўлга киритган.