Ўзбекистонда Янги йилнинг биринчи суткасида қанча чақалоқ туғилгани маълум қилинди
1 январь куни 9 та ҳолатда эгизакларнинг туғилиши қайд этилиб, улар 18 нафарни ташкил қилди.
2021 йилнинг 1 январь куни, яъни янги йилнинг биринчи суткасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.
Қайд этилишича, бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда - 1708 нафар, 2020 йилда эса -1974 нафар чақалоқ туғилган.
2021 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп бола:
- Фарғона вилоятида (202 нафар),
- Қашқадарё вилоятида (196 нафар),
- Самарқанд ва Наманган вилоятларида (169 нафар),
- Жиззах вилоятида (151 нафар),
- Тошкент шаҳрида (139 нафар),
- Тошкент вилоятида (126 нафар),
- Сурхондарё вилоятида (95 нафар),
- Андижон ва Бухоро вилоятларида (79 нафар),
- Хоразм вилоятида (71 нафар),
- Қорақалпоғистон Республикасида (66 нафар),
- Сирдарё ва Навоий вилоятларида (51 нафар) чақалоқ туғилди.
Дунёга келган болаларнинг 9 нафарини эгизаклар (жами 18 нафар чақалоқ) ташкил қилади.
Ўзбекистонда давом этаётган дам олиш кунлари юртимиздаги мавжуд 219 та туғруқ муассасаларида ҳар куни навбатчилик асосида 4141 нафар тиббиёт ходимлари, жумладан:
- 583 нафар акушер-гинеколог,
- 344 нафар неонатолог,
- 1172 нафар доя,
- 2042 нафар ҳамширалар фаолият кўрсатишмоқда.