2008 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Россияда ҳибсга олинди
Иркутскнинг Октябрь туман суди прокурорнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқди ва қаноатлантирди. Аёл кейинчалик Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши учун 40 сутка ҳибсга олинган.
66 ёшли аёл гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ўта оғир жиноятларни содир этгани учун 2008 йилда халқаро қидирувга берилган эди.
Аёл Россия Федерацияси ҳудудида яширинган. У илгари ҳам худди шундай жиноятларни содир этгани учун судланган, деб хабар беради Иркутскнинг Октябрский туман суди матбуот хизмати.