Японияда китлар музлик «қопқон»ига тушиб қолди
Ўнлаб китлар Кунашир ороли соҳилидаги Раусу шаҳри яқинида сузиб юрган муз бўлаклари исканжасига тушиб қолди, деб хабар тарқатди Япониянинг “NHK” телеканали.
Косаткалар соҳилдан бир километрча масофада қамалиб қолган, бунга муз ҳаракатга келиши сабаб бўлган. Айни пайт жониворлар очиқ денгизга чиқолмаяпти. Гувоҳларнинг таъкидлашича, тузоқда бир неча кит боласи ҳам бор. Маҳаллий аҳоли муз парчаланмагунга қадар китлар қамалдан чиқолмаслигини таъкидламоқда.
Маълумотга кўра, 2005 йил шу ҳудудда қамалиб қолган китларнинг кўпчилиги ҳалок бўлган.
Экспертларнинг фикрича, қутқариш амалиётига “Тэсио” муз ёрар кемасини жалб қилиш керак.