СААКАШВИЛИ УКРАИНАДА ЮҚОРИ ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАНДИ…
Грузий собиқ президенти, Одесса вилоят собиқ губернатори Михаил Саакашвили ниҳоят орзусига эришди. Уни Украинада ислоҳотлар ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинлашди. Гувоҳлар айтмоқдаки, Саакашвили шахсан Украина президенти Владимир Зеленскийнинг хоҳишига кўра юқори лавозимни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 22 апрел куни Украина раҳбари Саакашвилига бош вазир ўринбосари лавозимини таклиф қилган. Аммо Саакашвили Оли й Радада етарлича овоз ола билмаган. Шундан сўнг Зеленский унга навбатдаги — ҳозирги лавозимни таклиф қилган.
Грузия раҳбарлари эса олдиндан Украинани огоҳлантирган. Саакашвили юқори лавозимга тайинланадиган бўлса, Украинадан Грузия элчиси чақириб олинади ва бу давлат билан муносабатларга нуқта қўйилади.
