БНҚИЗда Аи-80 бензини таннархи 2800 сўмни ташкил этмоқда
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 бензининг таннархи 2800 сўмни ташкил қилмоқда, биржага эса 3900 сўмдан қўйилмоқда. Май охирларида «Ўзбекнефтгаз»га қарашли АЁҚШларда Аи-80 нархи 6800 сўмгача кўтарилганди. «Бензин нархларининг кўтарилишида заводнинг алоқаси йўқ», — деди завод вакили.