Россиянинг Кемерово вилоятига қарашли Новокузнецк шаҳрида яшовчи эркак хотинини хиёнатда айблаб қўлини чопиб ташлади…
Воқеа бундай бўлганди. 28 ёшли йигит ишдан уйга қайтса, хотини икки бегона эркак билан ўтирибди. Жанжал кўтарди. Уй ичи ҳақорат-у сўкишларга тўлди. «Чақирилмаган меҳмонлар» эса ими-жимида жуфтакни ростлаб қолишди. Эркак азбаройи жаҳл отига минганидан хотинининг икки эркак шунчаки таниши, ораларида ҳеч нарса бўлмаганини айтиб зориллашларига қулоқ тутмади. Қўлига болтани олди-ю, хотинининг қўлини чопиб ташлади. […]