Иркутскда яшовчи эркак қўшнисини флэшка ўғирлаганликда айблаб тириклай ёқиб юборди…
Иркутск вилоятидаги қишлоқларнинг бирида яшовчи 28 ёшли йигит яқин таниши билан уйда спиртли ичимлик истеъмол қилди. Кайфи таранглашгач, негадир ёнидаги флэшкасини эслаб қолди. Флэшкага унинг севимли ашулалари ва суратлар сақлаб қўйилганди. Топа олмагач, кутилмаганда улфатини ўғирликда айблай бошлади. Ҳаш-паш дегунча ораларида жанжал чиқди. Йигит жаҳл устида шиша идишга ёқилғи қуйди-да, гугурт чақиб, шу олов ёрдамида улфатини тириклай ёқиб юборди. Жабрланувчи ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлди.
Иркутск вилоят суди қотилни 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди.
Айтишларича, қотил илгари ҳам кимнидир ўлдиришга урингани учун қамалиб чиққан экан.
