Қайси вилоятларда мактаб ўқувчилари энг кўп қайд этилди?
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони 6 миллион 870 минг 500 нафарни ташкил этди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 94,2 минг нафарга кўпайган. Ўқувчиларнинг 51,2 фоизини ўғил болалар, 48,8 фоизини эса қиз болалар ташкил этмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ўқувчилар Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган. Энг паст кўрсаткич эса Сирдарё вилоятига тўғри келмоқда.
Ҳудудлар бўйича ўқувчилар сони:
- Самарқанд вилояти — 814,2 минг нафар
- Фарғона вилояти — 733,4 минг нафар
- Қашқадарё вилояти — 688,1 минг нафар
- Андижон вилояти — 634,7 минг нафар
- Сурхондарё вилояти — 572,8 минг нафар
- Наманган вилояти — 571,3 минг нафар
- Тошкент шаҳри — 562,1 минг нафар
- Тошкент вилояти — 547,2 минг нафар
- Хоразм вилояти — 377,4 минг нафар
- Бухоро вилояти — 348,4 минг нафар
- Қорақалпоғистон Республикаси — 375,5 минг нафар
- Жиззах вилояти — 284,6 минг нафар
- Навоий вилояти — 195,7 минг нафар
- Сирдарё вилояти — 165,1 минг нафар
