Шаҳло Салаева ва Вейсел Дулгер расман оила қуришганини эълон қилди!
Хонанда Шаҳло Салаева шахсий ҳаётидаги муҳим янгиликни мухлислари билан бўлишди. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали турмуш қураётганини маълум қилиб, самимий изоҳ қолдирди.
Санъаткор 4 апрель санасини алоҳида қайд этиб, эндиликда турмуш ўртоғи билан бир оила бўлганини билдирди. У ўз мурожаатида севги, ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик изҳор этиб, ҳаётидаги бу инсонни “мўъжиза” ва “ҳақиқат” деб атади.
Шаҳло Салаева ёзган сатрларида турмуш ўртоғининг унга берган эътибори, меҳр-муҳаббати ва қийин вазиятларда кўрсатган ёрдамини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у чинакам оила қандай бўлишини ҳис қилдиргани учун ҳам раҳмат айтди.
Хонанданинг ушбу хабари ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Мухлислар уни самимий табриклаб, бахт ва тотувлик тилаб изоҳлар қолдирмоқда.
