Даврон Эргашев: «Санъаткорлар ҳам солиқ тўлаши керак» (видео)
Хонанда Даврон Эргашев санъаткорларнинг даромади ва солиқ масаласига муносабат билдириб, бу борада имтиёзли ёндашув бўлиши керак эмаслигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, санъаткорлар ҳам тўйларда ва турли тадбирларда яхши даромад топади ва буни яширишнинг ҳожати йўқ.
«15–20 минут бир тўйга кириб чиқамиз, айтган пулимизини беришади. Одамлар эса бир ой ишлаб 500–600 доллар топади. Нега энди биз солиқ тўламаслигимиз керак?» деди хонанда.
Даврон Эргашев, шунингдек, бозорчилар, савдогарлар ва бошқа меҳнат қилаётган фуқаролар солиқ тўлаётган бир пайтда санъаткорлар ҳам бундан четда қолмаслиги кераклигини таъкидлади.
