Амударё туманида ноқонуний қурилма буздирилди
Ҳозирги вақтда, оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларга ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмаларни қуришга йўл қўйилмаслиги, унинг оқибатлари ҳақида давлат органлари томонидан мунтазам равишда огоҳлантирилаётган бўлса-да, айрим фуқаролар томонидан маҳаллий ҳокимликларга тегишли ер майдонларига ноқонуний қурилмалар қурилаётганлигининг гувоҳи булаяпмиз.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 27.08.2025-йилдаги ижро варақасига асосан Амударё тумани, “Фаравон” МФЙ ҳудудига ер майдонига ўзбошимча қурилган 70 кв.м ўлчамдаги турар жойни жавобгар А.Г.нинг ҳисобидан мажбурий буздириш ва ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш белгиланган.
Ушбу ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Жумладан, бўлим давлат ижрочиси томонидан жавобгарга ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан бузиши лозимлиги, агар бузилмаса унга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1981-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима солиниши ҳақида тушунтириш ва огоҳлантириш берилган.
Шунинг натижасида, жорий йилнинг 16 март куни жавобгар томонидан ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бузилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.
