Асал Шодиеванинг туғилган кунига Шоҳруҳхондан романтик совға!
6 апрель санасида Ўзбекистонинг шоу-бизнеси оламининг ёрқин вакилларидан бири бўлган актриса ва хонанда Асал Шодиева ўзининг туғилган кунини нишонламоқда. Машҳур санъаткор ҳозирда турмуш ўртоғи Шоҳруххон билан Туркиянинг Анталия шаҳрида дам олишмоқда. Юлдузли жуфтликни ўзининг яқин дўстлари, таниқли актриса ва хонанда Ситора Фармонова ва унинг умр йўлдоши ҳамроҳлик қилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Асал Шодиева учун кўплаб самимий табриклар ва тилаклар йўлланмоқда. Унинг мухлислари уни туғилган куни билан табриклаб, чин қалбдан бахт, соғлик ва муваффақиятлар тилашмоқда.
Асал Шодиева, нафақат ўзининг мусиқа ва актрисалик фаолияти билан, балки шахсий ҳаётидаги ютуқлари билан ҳам кўплаб юртдошларининг қалбини забт этган санъаткордир. Юлдузли жуфтликнинг байрамга Туркияда бўлиши эса бу йилги туғилган кунни янада ёрқин қилади.
