Исроил эълон қилди: Эрон разведка раҳбари Мажид Ҳодемий йўқ қилинди
Исроил мудофаа вазири Исраэл Каc эълон қилганидек, Эрон Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпусининг (ИИҚК) разведка бўлими раҳбари Мажид Ҳодемий йўқ қилинган.
Вазирнинг сўзларига кўра: “Эрон раҳбарлари ўзларини доимий равишда нишон сифатида ҳис қилиши керак. Исроил уларни бирма-бир топишда давом этади”.
ИИҚК ҳам Ҳодемийнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Эроннинг Tasnim агентлиги хабарига кўра, у 6 апрель куни эрталаб содир бўлган “террористик ҳужум” оқибатида вафот этган.
Мажид Ҳодемий 2025 йил июнь ойида ушбу лавозимга тайинланган эди. Унга қадар разведка бўлимининг раҳбари Муҳаммад Коземий ҳам Исроил зарбаларида ҳалок бўлган.
Шунингдек, сўнгги ойлар давомида Эроннинг бир нечта юқори мартабали амалдорлари ҳам йўқ қилинган, бу эса минтақада тарангликни ошириб юборган.
