Нотариал қарз қайтмаса — мулк аукционга чиқади!
Бугунги кунда қарз муносабатлари нотариал тартибда расмийлаштирилмоқда. Агар қарз ўз вақтида қайтарилмаса, уни ундириш бўйича ижро ҳужжати расмийлаштирилади.
Жумладан, нотариус ижро ҳужжатига асосан қарздордан ундирувчи фойдасига 100 млн сўм миқдоридаги муддатида тўланмаган қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро варақалари Бюронинг Пахтакор тумани бўлимига келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли автотранспорт воситалари аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Келгусида ушбу автотранспорт воситалари аукцион савдолари орқали сотилиб, тушган маблағлар ҳисобидан мавжуд қарздорликлар қопланади.
