Муниса Ризаева ажрашган қизларга мурожаат қилди
Муниса Ризаева “Ширчой” кўрсатувида берган интервюси давомида турмушдан ажраган қизларга мурожаат қилди. Хонанданинг таъкидлашича:
“Мен аслида оила ва бахт тарафдориман. Бугунги кунда айрим қизлар турмушидан ажралиб, ижтимоий тармоқларда бу ҳақида нотўғри талқинлар бериб, машҳурликка эришаётганини кўриб турибмиз. Шу сабабли мен доим Instagram саҳифамда 'қизлар, ажрашманглар' деб мурожаат қиламан. Бизнинг ота-оналаримиз бизни бошқача тарбия қилишган. Оилада турли вазиятлар бўлиши табиий”, — деди хонанда.
Изоҳларда эса кўплаб кузатувчилар хонанданинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, унга ижобий муносабат билдиришди.
