Юлдуз Усмонова “Жаҳаннам” қўшиғи сабабини очиқлади (видео)
Машҳур хонанда Юлдуз Усмонова “Жаҳаннам” қўшиғини яратиш сабабини очиқчасига тушунтирди. Интервюда журналист хонандага: “Нима учун айнан бу қўшиқни яратишга қарор қилдингиз?” деб сўради.
Юлдуз Усмонова шундай жавоб берди:
"Фаол ва пассив эркаклар, бузилган аёллар борлигини кўряпмиз. Кўпчилик бунга ишонмайди, айтиб бўлмайди, дейишади. Лекин биз буни кўриб, эшитиб яшаб келяпмиз ва шунинг учун бу қўшиқнинг шеърини ўқиб кўрганимдан айтишга мажбур бўлдим. Кўпчилик ёмон касалликларни яширади. Ҳатто нечтасини қон топширишда ҳам шифокорлар билади, лекин эълон қила олмайди. Нима учун болаларимиз бунга гувоҳ бўлиши керак? Битта шундай инсонлар гуноҳкор эмас. Бунақалар кеча чиқмади, аввал ҳам бўлган. Асрлардан бери мавжуд."
Хонанда шунингдек, инсонларни ўз ҳақиқий қиёфасида яшашга чақирди:
"Сизни эркак қиёфасида кўряпмизми, белбоғни маҳкам боғлаб, эркак бўлиб юринг. Аёл қиёфасида кўряпмизми, аёл бўлиб яшанг, илтимос."
Унинг бу сўзлари ижтимоий тармоқларда катта эътибор қозонди ва кўплаб мухлислар томонидан қўллаб-қувватланди.
