Тошкентда ППХ ходимига мушт туширган эркак қамоққа олинди
Тошкент шаҳрида маст ҳолатда автомобиль бошқариб, пост-патруль хизмати (ППХ) ходимига мушт туширган эркак процессуал тартибда ушланган эди.
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Жиноят иши доирасида айбланувчи сифатида жалб қилинган Б. П. (1990 йилда туғилган)га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ушбу ажрим Яшнобод туман судида чиқарилган бўлиб, 03.04.2026 йилда Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилди.
Суд жараёнида биринчи инстанция қарори ўзгартирилмай қолди, айбланувчининг адвокати келтирган апелляция шикояти эса қаноатлантирилмаган.
Шу билан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 497-34-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси судининг мазкур ажрими якуний ҳисобланади.
