“Юлдуз Усмонова билан дует айтмайман, чунки уни шахс ўлароқ ҳурмат қилмайман”—Жаҳонгир Отажонов
0
Машҳур санъаткор Жаҳонгир Отажонов яқинда ўтказилган интервюсида дует ижроси ҳақида ўз қарашларини билдириб ўтди.
“Дует ким билан айтаман, масалан, ҳозир жонли ижрода ҳеч ким ашула айтмаяпти”, – деди Жаҳонгир Отажонов. Журналист мисол сифатида Юлдуз Усмоновани тилга олди.
“Энди Юлдуз Усмонова – яхши санъаткор. Ҳар доим уни санъаткор сифатида қадрлаганман”, – дея қўшимча қилди Жаҳонгир Отажонов.
Журналист Гулсанам Мамазоитовани ҳам эслатди. Отажонов шундай жавоб берди:
“Гулсанам ҳақида бошқа сафар гаплашамиз, лекин Юлдуз Усмонова мени шахс сифатида қониқтирмайди. Шу сабабли мен у билан дует айтмайман. Энди у ҳам мен билан ашула айтишга тайёр, деб ҳам айтолмайман.”
Санъат услубига келадиган бўлсак, у: “Ҳа, санъати ёқади. Ҳозиргача яхши келаяпти, шунинг учун яхши санъаткор деб ҳисоблайман. Биз санъаткормиз – одамларга маънавий озуқа беришимиз учун ҳар томонлама ҳисобимизни олишимиз зарур. Юлдуз Усмонова билан ашула айтганимда, бу ашула зўр бўлади, деб пул топиш учун эмас, бутун ёзилган ашула узоқ йиллар давомида инсонни ўзи сезмаган ҳолда муҳлисларга озуқа бериши керак”, – деди Жаҳонгир Отажонов.
