Эрон ҳудудида қидирув амалиёти: вазият қандай?
Эрон ҳудудида Америка қирувчи самолёти уриб туширилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, Эрон ОАВлари катапулта орқали чиқиб кетган икки экипаж аъзосидан бири мамлакат жанубига тушган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
АҚШ расмийлари CBS News'га берган маълумотга кўра, самолёт учувчиси қутқарилган, йўқолган экипаж аъзоси эса қурол тизимлари оператори ҳисобланади.
Давлатга алоқадор Эрон каналлари фуқароларни “учувчини тирик ҳолда қўлга олишга” чақириб, бунинг учун мукофот ваъда қилган.
Кенг тарқалган мисоллардан бирида, Эрон ОАВлари тахминан 66 100 доллар миқдорида мукофот эълон қилинганини хабар қилган.
Орадан кўп ўтмай, жанубий вилоятларда қуролланган фуқаролар йўқолган экипаж аъзосини қидираётгани акс этган видеолар тарқала бошлади.
Хузистон вилоятининг жанубидан олингани айтилаётган, тасдиқланмаган видеолардан бирида, қўлида қурол ва Эрон байроғини кўтарган бир неча эркак қидирув ишларини олиб бораётгани кўринади. Улардан бири: “Худо хоҳласа, уни топамиз”, — дейди.
