Дунёнинг энг меҳрибон халқи қайси экани маълум бўлди
Бирлашган Қиролликнинг Remitly компанияси 26 мамлакатдан 4600 дан ортиқ респондент иштирокида халқаро хушмуомалалик тадқиқотини ўтказди. Унда иштирокчилар ўз шахсий тажрибалари асосида дунёдаги энг хушмуомала халқларни аниқлашга ҳаракат қилишди.
Тадқиқот натижаларига кўра, Япония 35,15% овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, Канада ва Буюк Британия ҳам кучли учликка кирди. Энг хушмуомала давлатлар қаторига шунингдек, Хитой, Германия, Филиппин, Швеция, Дания, Финландия ва Жанубий Африка ҳам кирди.
Қизиқарли жиҳат шундаки, одамларнинг ўзини ўзи баҳолаши ва бошқалар томонидан баҳоланиши кўпинча мос келмайди. Масалан, Бразилия ва Чили аҳолиси ўзларини энг хушмуомала деб ҳисоблаб, ўртача 9,46 балл берган бўлса, биринчи ўринни эгаллаган Япония эса ўзини паст баҳолаган.
Тадқиқот муаллифлари таъкидлашича, инсонлар кўпинча ташқи идрокдаги фарқларга қарамай, ўзларини юқори баҳолашади. Шу билан бирга, халқаро рейтинг бошқа миллатларнинг объектив баҳоларини ҳам акс эттиради.
