Наманган–Деҳли: Тўғридан тўғри парвозлар бошланди
3 апрель куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Наманган–Деҳли–Наманган йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни ишга туширди. Компания матбуот хизматининг маълумот беришича, янги қатновлар ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади.
Парвозлар Airbus А320 русумли ҳаво кемаси орқали амалга оширилади, бу йўналиш йўловчиларга қулай ва тезкор транспорт имкониятини тақдим этади. Ушбу янги қатнов Наманган ва Ҳиндистон пойтахти Деҳли ўртасида савдо, туризм ва шахсий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
