Трамп нутқида Ҳормуз бўғозини адашиб “Трамп бўғози” деб атади
АҚШ Президенти Доналд Трамп “Келажак инвестициялари ташаббуси” конференциясида сўзлаган нутқи давомида Ҳормуз бўғозини адашиб “Трамп бўғози” деб атади.
Унинг нутқи жараёнида “Биз ҳозир музокаралар олиб боряпмиз ва натижага эришиш яхши бўларди, лекин бунинг учун улар ъТрамп бўғозиъни очишлари керак. Демоқчи бўлганим Ҳормуз эди. Мени кечиринг, жуда афсусдаман, қандай даҳшатли хато” деган сўзлари эътиборни тортди.
Оқ уй раҳбари шунингдек шундай қўшимча қилди: “Сохта янгиликлар буни тасодиф дейди. Аммо менда деярли тасодифлар бўлмайди”, — дея нутқини давом эттирди.
Шу орқали Трамп хатони тан олиб, вазиятга ҳазил билан ёндашди, бироқ бу миш-мишлар ва ижтимоий тармоқларда тез тарқалди.
