Ўйин ихлосмандларига диққат! PlayStation Европада қимматлашмоқда
Sony компанияси Европада PlayStation ўйин консолларининг нархини оширишга қарор қилди — қурилмалар 14–18 фоизга қимматроқ бўлади.
Бу ҳақда Wccftech нашри Gyo тахаллусли ички манбага таяниб хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, Sony Европадаги савдо нуқталарини нархларни қайта кўриб чиқиш ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Натижада, PlayStation консоллари эндиликда тахминан 30–100 еврога, яъни 14–18 фоизга юқорироқ нархда сотилади.
Экспертлар таъкидлашича, нарх ошиши глобал иқтисодий шароитлар, валюта курсидаги ўзгаришлар ва ишлаб чиқариш харажатлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Sony фойдаланувчиларни ушбу ўзгаришларга тайёрлаш учун олдиндан хабардор қилган.
