Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қайси мамлакатни энг асосий душман деб баҳолади?
0
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореяни мамлакат учун энг асосий душман давлат сифатида баҳолади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (СТАК) маълумотига таяниб, РИА Новости хабар берди.
Унинг таъкидлашича, Пхенян Сеулни энг ашаддий рақиб сифатида кўради ва унга нисбатан муносабатлар кескинлигича қолмоқда.
Мазкур баёнот минтақадаги сиёсий вазиятни янада таранглаштириши мумкинлиги қайд этилмоқда.
