Ўзбекистон олимлари ҳавони ва сувни филтрловчи энгил материал яратди
Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳавони ва сувни самарали тозаловчи янги авлод материални яратди. Тадқиқотчилар наноселлюлоза асосидаги гибрид аэрогелни ихтиро қилишди, у экологик жиҳатдан хавфсиз ва табиий муҳитга зарар етказмайди.
Мазкур материалнинг ғовакли структурасида заҳарли моддалар тез сингдирилиб, ҳаводаги зарарли газлар ва сувдаги оғир металларни самарали ушлаб қолади. Шу боис уни экологик филтрлаш тизимларида ва саноатда қўллаш мумкин.
“Янги ихтиро нафақат ҳаводаги токсик газларни филтрлашда, балки сувни оғир металлардан тозалашда ҳам жуда самарали. Бундан ташқари, у қурилишда ҳам кенг фойдаланилиши мумкин: уйларни иссиқ ва совуқдан изоляция қилади, шовқинни камайтиради ва энгил бўлишига қарамай, мустаҳкамлигини сақлайди,” — дейилади Фанлар академиясининг расмий хабарида.
Олимлар таъкидлашича, ушбу инновация экологик технологияларни ривожлантиришда янги даврни бошлаб беради ва саноат ҳамда уй-жой қурилишида кенг қўлланилиши мумкин.
