Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди
Ўзгидромет жорий йилнинг 18-19 март кунлари кутилаётган ёмғирлар туфайли республиканинг 9 та вилоятида сел ва сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигини тезкор огоҳлантирди.
Шу муносабат билан аҳолига маълум қилиндики:
- Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
- Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел ва сув тошқинлари эҳтимоли мавжуд.
Бундан ташқари, тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда автомобилда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
