LG компанияси янги Sound Suite тизимини тақдим этди
ЛГ Елеcтрониcс компанияси Жанубий Кореяда ўзининг янги флагман аудио тизими Соунд Суите'ни кенг жамоатчиликка кўрсатди. Ушбу мажмуа симсиз технологиялар ёрдамида хонада мукаммал ва ҳажмли товуш муҳитини яратишга мўлжалланган. Тизим спорт трансляциялари, кинофильмлар ва мусиқа ихлосмандлари учун ажойиб ечим бўлиб, у тўртта асосий қурилмадан иборат. Марказий бошқарув вазифасини нейрон тармоқлар ёрдамида ишловчи Соундбар H7 бажаради, қўшимча M7 ва M5 колонкалари эса орқа каналлар вазифасини ўтайди. Паст частоталар учун эса W7 сабвуфери жавобгар.
Фойдаланувчилар тизимни 50 хил кўринишда мослаштиришлари мумкин. Энг юқори комплектацияда 13.1.7 форматидаги овоз тизими ҳосил бўлади. Долбй Атмос ФлехCоннеcт технологияси колонкаларнинг хонадаги ўрнини автоматик аниқлаб, товуш параметрларини мослайди. Шунингдек, Соунд Фоллоw функцияси ЛГ ТҳинҚ иловаси орқали тингловчининг жойлашувини кузатиб, товушни айнан ўша нуқтага йўналтиради. Барча ҳисоб-китоблар учинчи авлод Алпҳа11 АИ процессори томонидан амалга оширилади.
Қурилмалар савдоси 2026 йил апрель ойида бошланади. Нархларга тўхталадиган бўлсак, Соундбар H7 тахминан 12 миллион 500 минг сўм, W7 сабвуфери 7 миллион 700 минг сўм ҳамда M7 ва M5 колонкалари 5 миллион 300 минг сўм атрофида баҳоланган. Тизим Wи-Фи ва Блуетоотҳ орқали барқарор ишлайди.
