Малика Равшанова янги “Аёл” қўшиғи билан мухлисларни лол қолдирди (видео)
Хонанда Малика Равшанова янги “Аёл” номли қўшиғи учун клип премьерасини ўтказди. Ушбу премера 7 март куни YouTube каналга жойланди. Мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди ҳамда юқори баҳоланди.
Қўшиқдаги фикрларга кўра, ҳар бир аёл бу ўзига хос бир олам, муҳаббат ва сабр-тоқат билан яратилган мўъжиза ҳисобланади. Ушбу қўшиқ ана шундай беқиёс инсониятга — оналаримизга, опа-сингилларимизга ва барча аёлларга бағишланади. Ҳар бир сатр аёл қалбининг қанчалик нозик ва шу билан бирга унинг чексиз муҳаббати ва фидойлигини тароннум этади.
Малика Равшанованинг ёқимли ва таъсирчан овози қўшиқ руҳини тўлақонли очиб берган. Бу тарона фақат қўшиқ эмас, балки ҳаётимизда ҳар бир жабҳада бизга суянч бўладиган, борлиги билан дунёни гўзаллаштирувчи аёлларга бўлган чуқур ҳурмат ва эҳтиромни ифодалайди.
Қўшиқнинг сўзлари шоир Рислиғой Ҳотамова, мусиқий аранжировкаси ва бастакорлиги эса Сардор Нуруллаев томонидан яратилган.
Қўшиқ YouTubeга жойланганига бир кун ҳам бўлмай, 26 мингга яқин кўрилган.
