Яшнободда 1,5 миллиард сўмлик солиқ қарзи бўйича мол-мулк хатланди
Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувида қарздор «J.C.R» корхонасидан ундирувчи Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси фойдасига жами 1 млрд. 500 млн. сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати 2025 йил 14 июнь куни бўлим иш юритувига келиб тушган ва қонун талабларига мувофиқ ижро иши қўзғатилган. Шундан сўнг қарздор ташкилот раҳбарига қарздорликни ихтиёрий тартибда қоплаш юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, белгиланган муддатда тўловларни амалга ошириш юзасидан огоҳлантирилган.
Бироқ берилган имкониятларга қарамасдан солиқ қарздорлиги бартараф этилмагани сабабли мажбурий ижро чоралари қўлланилди. Жумладан, қарздор корхонага тегишли барча банк ҳисоб рақамлари, кўчмас мулк объектлари ҳамда автотранспорт воситаларига банд солинди ва қидирув эълон қилинди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли кўчмас мулк ҳамда “SPARK” русумли автотранспорт воситаси хатланди. Айни пайтда ушбу мол-мулкларни белгиланган тартибда реализация қилиш ва аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда. Сотувдан тушган маблағлар тўлиқ равишда мавжуд солиқ қарздорлигини қоплашга йўналтирилади.
Бюро органлари томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни ўз вақтида ундириш чоралари изчил давом эттирилмоқда
